.png)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 февралдаги “Транспорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–5647-сон Фармони билан Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги негизида Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳамда унинг тасарруфидаги ҳудудий бошқармалар ташкил этилди.
Бошқарманинг вазифалари ва функциялари
Қуйидагилар бошқарманинг асосий вазифалари ва функциялари ҳисобланади:
– вилоят ҳудудида Вазирликка юкланган вазифалар ва функцияларни самарали бажариш;
– транспорт ва йўл хўжалиги соҳасида қонун ҳужжатларига риоя этилишини назорат қилиш.
Бошқарма қуйидаги функцияларни амалга оширади:
-
ташувлар, транспорт объектлари хавфсизлигини ташкил этиш ва таъминлаш юзасидан янги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва мавжудларига ўзгартириш ҳамда қўшимчалар киритиш бўйича таклифлар киритади ҳамда бошқарув органлари ва хўжалик субъектлари томонидан уларга риоя этилишини назорат қилади;
-
мавжуд халқаро йўлаклардан самарали фойдаланиш ва янгиларини ташкил этиш бўйича таклифлар киритади;
-
транспорт ва йўл хўжалигини ривожлантириш бўйича комплекс дастурлар ва концепцияларни, шунингдек, хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этади;
-
шаҳар, шаҳар атрофи ва шаҳарлараро-вилоят ички йўловчи ташиш йўналишларини жойлаштириш учун очиқ тендерларни ўтказиш юзасидан йўловчи ташишларни ташкил этиш бўйича комиссия ишини белгиланган тартибда ташкил этади;
-
фавқулодда вазиятларда, шунингдек хизмат кўрсатиш ҳуқуқини йўқотган битта ташувчидан йўналишларга хизмат кўрсатиш ҳуқуқларини тендер асосида аниқланадиган бошқа ташувчига бериш ўртасидаги даврда кўрсатиб ўтилган йўналишларга (тендерсиз) тўлиқ ёхуд қисман хизмат кўрсатиш ҳуқуқини ваколатли ташувчиларга вақтинчалик беради;
-
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари бўйича Самарқанд вилояти ИИББ ЙҲХБ билан келишилган ҳолда Самарқанд вилоятида шаҳар, шаҳар атрофи автобус ва йўналишли такси йўналишларини очади (ёпади) ҳамда ўзгартиради;
-
автоташувлар, автовокзал, автоcтанциялар фаолияти, ҳаракатлар тартиби, жадваллари ва графикларига риоя этилиши, йўлларда ҳаракатланиш тезлиги мониторинги маълумотлари, ҳаракатлар чизмаси, ташиш тарифлари, ҳайдовчиларнинг меҳнат ва дам олиш тартибига риоя этишини бошқариш ва диспетчерлик назоратини ўрнатишни ташкил этади;
-
маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва аҳолининг транспорт ва йўл хўжалиги фаолиятига тегишли таклифларини кўриб чиқади, уларни умумлаштирган ҳолда Вазирлик марказий аппаратига тақдим этади;
-
йўловчилар йўналишларидаги тўхташ бекатларини хатловдан ўтказади, Вазирлик марказий аппаратига тўхташ бекатларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш юзасидан таклифлар киритади;
-
саноат корхоналари ҳаракатланувчи таркибининг умумий фойдаланишдаги темир йўлларга чиқиши учун рухсатномалар беришни белгиланган тартибда таъминлайди;
-
автомобиль транспортда шаҳар, шаҳар атрофи, шаҳарлараро йўловчилар ва юк ташишларни лицензиялашни, лицензия/лицензия варақалари реестрини юритишни амалга оширади;
-
Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 30 август кунидаги “Шаҳар йўловчилари транспортидан бепул фойдаланишни тартибга солиш тўғрисида”ги 278-I-сонли Қонунига асосан шаҳар йўловчилари транспортда (йўналишли ва йўналишсиз таксилардан ташқари) айрим тоифадаги фуқароларга бепул юриш ҳуқуқини берувчи ягона гувоҳномаларни беради;
молия йили якунида шаҳар йўловчилари транспортда (йўналишли ва йўналишсиз таксилардан ташқари) бепул юриш ҳуқуқига эга бўлган шахслар рўйхати инвентаризациясини юритади;
-
йўловчилар ташишни амалга оширадиган ташувчилар томонидан чораклик молия ҳисоботи топширилгандан кейин маҳаллий давлат ҳокимияти тегишли органи билан олдинги чоракдаги иш якуни бўйича қопланиши керак бўлган амалда кўрилган зарарлар ҳажмини келишиш ва аниқлаш юзасидан тегишли тартибда дастлабки хулосалар беради;
-
ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ташувчилар томонидан йўловчи транспорти соҳасида ташувчиларнинг йўловчилар ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мулкига зарар етказганлик учун қонунда белгиланган ўз фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича мажбурияти бажарилмаганлиги учун айбдор шахсларни қонунчиликда назарда тутилган жавобгарликка тортиш ҳақида тақдимномалар киритади;
қуйидагиларни назорат қилади:
– ташувчилар томонидан йўловчилар ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мулкига зарар етказганлик учун қонун ҳужжатларида ўрнатилган фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурталашга оид мажбуриятларнинг бажарилиши;
– лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши;
– автомобиль транспортда йўловчилар ва юк ташишни амалга оширувчи автотранспорт воситаларида лицензия варақаларининг мавжудлиги;
– Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт ва логистикани ривожлантириш жамғармасидан йўловчилар автовокзаллари, автоcтанциялар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари тасарруфида бўлган умумий фойдаланишдаги йўловчилар йўналишларидаги тўхташ бекатларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишларини молиялаштириш учун ажратилган пул маблағларидан мақсадли фойдаланилганлиги, Бошқарма ходимларини моддий рағбатлантиришга йўналтирилган маблағларнинг сарфланиши;
– автомобилда халқаро ташишни амалга оширишда рухсатнома бериш тизими талабларига риоя этилиши;
– автотранспорт воситаларининг вазн ва ҳажм параметрларига риоя этилиши.
Бошқарма қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни амалга ошириши мумкин.
Бошқарманинг ҳуқуқлари ҳамда жавобгарлиги
Бошқарма ўзига юкланган вазифа ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
– давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан улар ваколатига тегишли масалаларни ҳал этиш учун зарур бўлган маълумотларни белгиланган тартибда бепул сўраш ва олиш;
– давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига ваколатига тегишли масалалар бўйича таклифларни кўриб чиқиш учун киритиш.
Бошқарма қуйидагилар учун жавобгар:
-
Бошқармага юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилишини таъминлаш;
-
Вазирликка киритилаётган ҳужжатлар ва таклифлар, шунингдек, қабул қилинаётган қарорлар лойиҳаларининг сифати, уларни амалга ошириш якуний натижалари;
-
Вилоят транспорт ва йўл хўжалиги соҳасини ривожлантириш бўйича таклифларни аниқланган муаммоларни ҳар томонлама ва чуқур таҳлил қилиш ҳамда умумлаштириш асосида тайёрлаш;
-
Вилоятда транспорт ва йўл хўжалиги соҳасини ривожлантириш, муаммоли масалаларни ҳал этиш бўйича дастурлар, чора-тадбирлар режалари, “йўл хариталари” ва бошқа дастурий ҳужжатларни самарали амалга ошириш;
-
фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ва уларга риоя этилишини таъминлаш учун масъулдир.