ТАШУВЧИЛАР ДИҚҚАТИГА!
Навоий вилояти бўйича 2 та йўналишлар очиқ электрон тендер танловига чиқарилди.
Тендер танловига чиқарилган йўналишлар (M1) ва (M3) йўналишли такси ва автобус йўналишларидир.
Очиқ электрон тендер танлови 2026-йил 1-апрель куни соат 12:00 да бўлиб ўтади.
Шаҳар, шаҳар атрофи, вилоят ичидаги шаҳарлараро ва шаҳарлараро-вилоятлараро йўналишларда ишлаш ҳуқуқини олиш учун тендер танловларида иштирок этинг.
❗️Тендер таклифлари ахборот тизими орқали 2026-йилнинг 31-март куни соат 12:00 га қадар қабул қилинади.