ТАШУВЧИЛАР ДИҚҚАТИГА!
Навоий вилояти бўйича 53 та йўналиш очиқ электрон тендер танловига чиқарилди.
Тендер танловига чиқарилган йўналишлар (M1) ва (M3) йўналишли такси ва автобус йўналишларидир.
Очиқ электрон тендер танлови 2026 йил 6 май куни соат 12:00 да бўлиб ўтади.
Шаҳар, шаҳар атрофи, вилоят ичидаги шаҳарлараро ва шаҳарлараро-вилоятлараро йўналишларда ишлаш ҳуқуқини олиш учун тендер танловларида иштирок этинг.
❗️Тендер таклифлари ахборот тизими орқали 2026 йил 5 май куни соат 12:00 га қадар қабул қилинади.