Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

ЭЪЛОН

Чоп этиш Саҳифани улашиш
19.05.2026 9 Yangiliklar

ЭЪЛОН

Навоий вилояти Транспорт бошқармасида тадбиркорлик субъектлари мурожаатлари билан ишлаш ҳамда очиқ мулоқотни таъминлаш мақсадида ҳар иш куни соат 10:00 дан 13:00 га қадар барча даражадаги раҳбарлар томонидан тадбиркорлик субъектлари учун қабуллар ўтказилади.

Қабул давомида тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишда юзага келаётган муаммо ва тўсиқлар, рухсат бериш, лицензиялаш, сертификатлаш ҳамда транспорт ва йўл хўжалиги соҳасидаги хизматлар билан боғлиқ масалалар кўриб чиқилади.

Тадбиркорлар белгиланган вақтда бевосита қабул жойига келиб, ўз мурожаатларини билдиришлари мумкин.

Манзил: Навоий вилояти, Кармана тумани, А. Навоий кўчаси, 15-уй

Телефон: 79-210-77-87

Расмий сайт: navoiy.mintrans.uz

Сизнинг мурожаатингиз — биз учун муҳим!