✅Жорий йилнинг 25-апрель санасида Навоий вилояти Транспорт бошқармасида "Коррупцияга қарши курашиш" бўйича йиғилиш бўлиб ўтди, бошқарма бошлиғи Б.Рахимов йиғилишдаги масалалар юзасидан бошқарманинг бош юристконсульти Б.Агзамовга сўз берди.
✅“Давлат фуқаролик хизматчиси томонидан хизмат сафарлари, халқаро ва бошқа расмий тадбирлар муносабати билан олиниши мумкин бўлган совға қиймати, шунингдек уни тасарруф этиш тартиби тўғрисидаги низом Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилган бўлиб, низомга кўра давлат фуқаролик хизматчиси Ўзбекистондан ташқаридаги хизмат сафарлари, халқаро ва бошқа расмий тадбирлар, Ўзбекистонда ўтказиладиган халқаро ва бошқа расмий тадбирларда совға олиши мумкин. Ўзбекистондаги бошқа хизмат сафарларида совға олиш мумкин эмас.
✅Шу билан бирга, бошқарма бўлимлари ходимларининг одоб-ахлоқ қоидаларига амал қилишлари тўғрисида тўхталиб ўтилди.
Бизни телеграмда кузатиб боринг!