Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

“E-LOGISTIKA” РАҚАМЛИ ПЛАТФОРМАСИ – ЮК ТАШИШ СОҲАСИДА ЯНГИ ИМКОНИЯТ

Чоп этиш Саҳифани улашиш
13.03.2026 2 Yangiliklar

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги томонидан юк ташиш ва логистика хизматларини рақамлаштириш, соҳага замонавий ахборот технологияларини жорий этиш ҳамда логистика жараёнларини шаффоф ва самарали ташкил этиш мақсадида “E-Logistika” ягона электрон платформаси ишга туширилган.

Мазкур платформа орқали юк жўнатувчилар, ташувчилар, логистика компаниялари ва экспедиторлар ўзаро онлайн тарзда ҳамкорлик қилиш, юк ва транспорт воситаларини тез ва қулай топиш имкониятига эга бўлади.

Платформа манзили:
https://e-logistika.mintrans.uz/

“E-Logistika” платформасининг асосий имкониятлари:

• юк ташиш бўйича эълонларни жойлаштириш
• юк ва транспорт воситаларини онлайн излаш
• ташувчилар ва юк жўнатувчиларни ягона рақамли майдонда боғлаш
• логистика хизматларини тез ва қулай ташкил қилиш
• юк ташиш жараёнларини рақамли тарзда бошқариш

Платформа юк ташиш хизматлари бозори иштирокчилари ўртасида самарали ҳамкорликни йўлга қўйиш, логистика жараёнларини оптималлаштириш ҳамда ташиш хизматлари сифатини янада оширишга хизмат қилади.

Шу муносабат билан юк ташиш фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлар, логистика компаниялари ва ташувчилар “E-Logistika” платформасидан фаол фойдаланишга таклиф этилади.

Навоий вилояти Транспорт бошқармаси Матбуот хизмати