✅ Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Навоий вилояти Транспорт бошқармаси бўлим бошлиғи Исломов Иброҳим Анварович ҳамда Транспорт назорати инспекциясининг Навоий вилояти бўлими бошлиғи Урунов Дилмурод Нормуродович Кармана тумани 1-сонли техникумида таҳсил олаётган ёшлар билан очиқ мулоқот тарзида учрашув ўтказди.
✅ Маълумки, 2026-йил 24-февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказиб, ҳар ҳафтанинг пайшанба кунини «Ёшлар куни» деб эълон қилинганлиги муносабати билан ёшлар билан учрашув ташкил қилинди.
✅ Учрашув давомида транспорт соҳасида фаолият юритаётган ҳамда ушбу йўналишга қизиқиш билдираётган ёшлар билан самимий ва очиқ суҳбат бўлиб ўтди. Йиғилиш жараёнида транспорт тизимини ривожлантириш, жамоат транспорти хизматларини янада такомиллаштириш, соҳага замонавий ёндашувларни жорий этиш ҳамда келажакда малакали ёш мутахассисларни қўллаб-қувватлаш масалалари муҳокама қилинди.
✅ Ёшларнинг транспорт соҳасидаги билим ва кўникмаларини ошириш муҳимлиги, соҳада замонавий технологияларни жорий этиш, шаффофликни таъминлаш ва коррупцияга қарши курашишда ёш мутахассисларнинг ўрни беқиёс эканлиги таъкидланди.
✅ Тадбир давомида талабалар томонидан берилган саволлар атрофлича тингланиб, уларга мутасадди раҳбарлар томонидан батафсил ва ижобий жавоблар берилди. Шунингдек, ёшлар томонидан илгари сурилган таклиф ва ташаббуслар ҳам алоҳида эътибор билан кўриб чиқилди ҳамда уларни амалиётга татбиқ этиш юзасидан фикр алмашилди.
✅ Бундай учрашувлар ёшларнинг фикр-мулоҳазаларини ўрганиш, янги ғоя ва истиқболли лойиҳаларни илгари суриш, ёшларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлашда муҳим аҳамиятга эга.
✅ Навоий вилояти Транспорт бошқармаси ҳамда Транспорт назорати инспекциясининг Навоий вилояти бўлими томонидан ёшлар билан очиқ мулоқот ва самарали ҳамкорликни ривожлантириш бўйича бундай учрашувлар изчил давом эттирилади.