Юртимизда олиб борилаётган ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари доирасида Навоий вилояти Транспорт бошқармаси жамоаси томонидан ҳудудларда тозалаш ва тартибга келтириш ишлари амалга оширилди.
Бугун бошқарма биноси атрофида тозалаш ва ободонлаштириш ишлари олиб борилиб, ҳудуд тартибга келтирилди, яшил майдонлар парвариш қилинди.
Шунингдек, Навбаҳор тумани Ҳаловаттепа маҳалласи ҳудудида дарахт кўчатлари экилиб, ҳудудни кўкаламзорлаштиришга ҳисса қўшилди.
Мазкур тадбирлар атроф-муҳитни асраш, ҳудудларни янада обод қилиш ҳамда экологик муҳитни яхшилашга хизмат қилади.
Обод ҳудуд — фаровон ҳаёт гарови!
Навоий вилояти Транспорт бошқармаси Матбуот хизмати