⚫️Айни чоғда Навоий вилояти ҳокими ўринбосари Акбар Ниёзов бошчилигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 11 февралдаги ПҚ-58-сон қарори ижросини таъминлаш доирасида мутасадди ташкилотлар вакиллари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.
⚫️Йиғилишда Транспорт вазирлиги бош мутахассиси Шавкат Норқулов, Транспорт университети вакили, PhD Умидулла Абдураззоқов, Зарафшон шаҳри ҳокими Назирбек Рахманов, вилоят қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси бошлиғи Озод Шодиев, вилоят транспорт бошқармаси бошлиғи Бектож Раҳимов иштирок этди.
⚫️Мазкур йиғилишда Зарафшон шаҳрида жамоат транспорти хизматини арзон ва сифатли ташкил этиш, аҳолига қулай транспорт тизимини шакллантириш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.
⚫️Жумладан, автобус ва микроавтобуслар харид қилиш, жамоат транспорти йўналишларини қайта кўриб чиқиш, шаҳарнинг математик транспорт моделини ишлаб чиқиш бўйича таклифлар кўриб чиқилди.
⚫️Транспорт моделини ишлаб чиқиш жараёнига Транспорт университети ҳамда хорижий мутахассисларни жалб қилиш орқали илмий асосланган ёндашувларни жорий этиш юзасидан келишувларга эришилди.
⚫️Йиғилиш якунида мазкур қарор ижросини таъминлаш, Зарафшон шаҳрида замонавий ва самарали жамоат транспорти тизимини босқичма-босқич жорий этиш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Навоий вилояти Транспорт бошқармаси матбуот хизмати