Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Жамоат транспортида тўсиқсиз муҳит: Навоий шаҳрида мониторинг ўтказилди

Чоп этиш Саҳифани улашиш
14.04.2026 8 Yangiliklar

Ўзбекистон ногиронлар ассоциацияси Навоий вилояти ҳудудий бўлими, Ижтимоий инспекциянинг вилоят бошқармаси ҳамда Транспорт назорати инспекцияси Навоий вилояти ҳудудий бўлими ҳамкорлигида ногиронлиги бор шахслар учун жамоат транспорти ва транспорт инфратузилмаларида тўсиқсиз ҳаракатланиш учун яратилган шароитларни ўрганиш мақсадида мониторинг ўтказилди.

Мониторинг Навоий шаҳридаги “Ислом Каримов” кўчаси ҳамда Гул бозор бекати орқали ҳаракатланувчи жамоат транспорти йўналишларида амалга оширилди. Унда аҳолининг кам ҳаракатланувчи қисми ва ногиронлиги бор шахслар учун яратилган имкониятлар атрофлича таҳлил қилинди.

Хусусан, жамоат транспортига чиқиш ва тушиш шароитлари, транспорт воситаларида яратилган қулайликлар, санитария-гигиена қоидаларига риоя этилиши, махсус ўриндиқлар мавжудлиги, аудио эшиттириш мосламаларининг борлиги ва соз ҳолати ўрганилди.