Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

автобус йўналишларини қайта тиклаш юзасидан билдирилган фикрлар

Чоп этиш Саҳифани улашиш
01.05.2026 7 Yangiliklar

   Навоий шаҳрида айрим автобус йўналишларини қайта тиклаш юзасидан билдирилган фикрлар юзасидан қуйидагилар маълум қилинади.

 Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-59-сонли қарорига мувофиқ, Навоий вилояти марказида жамоат транспорти тизими оптималлаштирилиб, брутто-шартнома асосида 5 та шаҳар автобус йўналишлари ташкил этилган ҳамда мунтазам қатнов йўлга қўйилган.

 Мазкур йўналишлар шаҳар ҳудудини тўлиқ қамраб олиш, транспорт оқимларини самарали тақсимлаш ва йўналишларнинг ўзаро такрорланишини чеклаш тамойиллари асосида шакллантирилган. Шу сабабли аввал амалда бўлган айрим йўналишларни тўлиқ қайта тиклаш мақсадга мувофиқ эмас.

 Мурожаатда келтирилган ҳудудлар ўртасида транспорт алоқаси амалдаги йўналишлар орқали таъминланган. Жумладан, ШИ-2-сонли “Навоийазот” АЖ – Шарқ автостанцияси йўналиши ва ШИ-1-сонли “Кўз касалликлари шифохонаси – Спутник қўрғони” йўналишлари кесишув нуқталари орқали аҳоли манзилларига етиб бориш имконияти мавжуд.

  Бундан ташқари, Навоий вилояти ҳокимининг 2024 йил 22 июндаги 171-5-0-Q/24-сонли қарорига мувофиқ, электрон тўлов тизими орқали бир соат ичида бир нечта автобусдан фойдаланишда имтиёзли тарифлар жорий этилган. Бу эса йўналишлар ўртасида алмашиб ҳаракатланишни иқтисодий жиҳатдан қулайлаштиради.

 Шу муносабат билан, мавжуд транспорт тармоғи аҳоли эҳтиёжларини қондириш учун етарли даражада шакллантирилган бўлиб, унинг самарадорлигини ошириш бўйича ишлар давом эттирилмоқда.