Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Ҳудудий транспорт бошқармалари раҳбарлари иштирокида сайёр семинар ўтказилди

Чоп этиш Саҳифани улашиш
26.10.2025 24 Yangiliklar

Бугунги кунда аҳолининг жамоат транспорти қатновларига бўлган эҳтиёжини тўлиқ таъминлаш, унинг қамровини кенгайтириш бўйича шахсан давлатимиз раҳбарининг ташаббуслари билан соҳада катта ўзгаришлар амалга ошириляпти.

Юртимиз жамоат транспорти кейинги йилларда авваллари энг кўп танқид қилинадиган соҳадан қисқа вақтда катта ислоҳотларга юз буриб, сезиларли янгиланишлар олиб кирилган тизимга айланди.

Ҳудудларда аҳолига кўрсатилаётган транспорт хизматлари сифатини ошириш, йўловчиларга қулай ва хавфсиз ташувларни ташкил этиш мақсадида жорий йилнинг ўтган январ – сентябрь ойларида Республика бўйича жами 744 дона янги автобус ҳамда 344 дона микроавтобус харид қилинди. Янгидан 1 та автовокзал, 6 та автостанция ва 290 та оралиқ бекатлар барпо этилиб, фойдаланишга топширилди. Ҳудудларнинг марказий шаҳарларида жамоат транспортида автоматлаштирилган тўлов тизими жорий этилиб, электрон тўлов тизимидан фойдаланиш даражаси ўртача 40 фоизгача етказилди.

Умуман, пойтахтимиз Тошкент шаҳри ва ҳудудларда жамоат транспорт тизими ҳар жиҳатдан ривожланаётгани унинг аҳоли орасида оммалашишига хизмат қиляпти. Соҳадаги ижобий ўзгаришлар давомийлигини таъминлаш, ҳудудларда ишларни тўғри ташкил этиш мақсадида Транспорт вазирлиги Автомобил ва жамоат транспорти департаменти томонидан ҳудудий транспорт бошқармалари раҳбарларининг тажриба алмашинувини йўлга қўйиш ҳамда соҳадаги тизимли ислоҳотлар ижобий натижаси билан яқиндан танишиш мақсадида Тошкент шаҳрида сайёр семинар ташкил этилди.

Дастлаб семинар иштирокчилари Тошкент шаҳри “Йўловчи ташишни мониторинг ва назорат қилиш” давлат муассасаси фаолияти билан яқиндан танишишди. Шундан сўнг, “Тошшаҳартрансхизмат” АЖнинг “8-автобус саройи” филиалида автобус ва электробусларнинг кундалик йўналишларга чиқарилиши, қатновлар узлуксизлигини таъминлаш, ҳаракат таркибларининг техник ва санитар ҳолатини назорат қилиш ва йўловчиларга сифатли хизмат кўрсатилишини ташкил этиш борасидаги тажрибаси ўрганилди.

Во второй половине дня участники семинара ознакомились с работой по развитию улично-дорожной сети и транспортной инфраструктуры Ташкента для устранения пробок. В частности, заместитель начальника Главного управления транспорта и развития дорожно-транспортной инфраструктуры города Ташкента Оллоёр Норбутаев представил подробную информацию о проводимых работах по реконструкции улицы Шота Руставели в Яккасарайском районе столицы, а также о работе системы BRT, выделенной в центре улицы для движения автобусов на основе современных решений.

Бу нафақат пойтахтимиз Тошкент шаҳри балки бутун республикамиз учун янги концепция бўлиб, АҚШ, Европа ва Хитойнинг илғор тажрибаси асосида ишлаб чиқилган. БРТ тизими автобус ҳаракатига устуворлик беради, транспорт оқимини тезлаштиради ва энг асосийси хусусий автомобилларга боғлиқликни камайтиради. Бу орқали шаҳар экологик юкламаси пасаяди, йўл хавфсизлиги ошиб, вақт тежалади. Мазкур кўчада БРТ тизимининг ташкил этилиши натижасида ҳаракат тезлиги 23 км/соатдан 30 км/соатгача ошган, кунлик ўтказувчанлик эса суткасига 40 000 автомобилгача, йўловчилар сони эса соатига 2 500 кишидан 6 000 кишига этган.

Шундан сўнг, Тошкент шаҳар транспорт бошқармасида пойтахт ва унга ёндош ҳудудларни қамраб олувчи жамоат транспорти йўналишларини ташкил этиш юзасидан олиб борилаётган ишлар тўғрисида тақдимот ўтказилди.